
2022 йилда Қозоғистон ер ости бойликларига 7,7 триллион тенге инвестиция киритилди
Шундан 3 триллиони қазиб олишга, 135 миллион тенгеси геологоразведкага сарфланди. Энергетика вазирлиги берган маълумотга кўра, республикада конларда ревизия ишлари давом этяпти.
Асхат Хасенов, Қозоғистон Республикаси энергетика вазири ўринбосари:
- Шу кунларда 276 та углеводород контрактлари амалда, шундан 9 таси маҳсулотни тақсимлаш контракти, 137 таси разведка, 130 таси қазиб олиш учун тузилган. Узоқ муддат давомида контракт мажбуриятлари бажарилмаган ҳолда тутиб турилган конларни ревизия қилиш борасидаги Давлат раҳбари топшириғига кўра, шартномани мунтазам бузаётган 27 контракт бўйича иш олиб борилди. Натижада, 12 та контракт бекор қилинди, 9 шартнома бўйича 1,8 миллиард тенге қарз тўланди. Давлатга қайтарилган конлар инвестиция жалб қилиш учун аукционга қўйилади.
Абдумалик Сарманов таржимаси.