«Астана Опера»да жаҳон классикаси дурдоналари тақдим этилди

 Икки буюк бастакор – Жузеппе Верди ва ЖакомоПуччини асарлари «Астана Опера» саҳнасида намойиш қилиндиStabat Mater ва Messa di Gloriaкаби жаҳон классикаси дурдоналарини театряккахонларихор артистлари ва бош хормейстер - Қозоғистонда хизмат кўрсатган арбоб Ержан Даутов раҳбарлигидаги симфоник оркестрмусиқачилари ижро этдиХор капелласида бадиий раҳбар Батиржан Смаков ва хормейстер МаринаБухвалова раҳбарлигида Қозоғистон миллий санъат университети талабалари ўз маҳоратини намойиш қилдиStabat Mater асари дастлабки дақиқаларидан бошлаб беқиёс гўзаллиги билан томошабинларни лол қиладиайни вақтда уларни ҳиссиётлар уммонига ғарқ этадиУнда драматизм ва маънавий теранлик уйғунлашганМусиқий оқшомда намойиш этилган яна бир дурдона Messa di Gloriaэса илк марта 1880 йилда намойиш этилган. 140 йил давомида композиция томошабинлар меҳрини қозонганўз ижрочиларига муваффақият келтирган

 

Ержан Даутов, «Астана Опера» бош хормейстери, Қозоғистон Республикасида хизмат кўрсатган арбоб:


Биз томошабинларга тақдим этаётган концертни бир жумла билан «ВердиданПуччинигача» деб атаган бўлардимЧунки иккита ижод дурдонасиЖузеппе Вердиҳаётидаги охирги ва ўз даврида Пуччини ёзган дастлабки асарни ижро этамизУлар мен учун жуда муҳим. Биз бу асарларни 2020 йилда ҳам ижро этганмизЎшанда мамлакатни ковид ўз забтига олганди, залга 50 нафардан зиёд томошабин қўйилмасди. Шунинг учун бу воқеа биз учун аҳамиятли.

 

Батиржан Смаков, талабалар хоркапелласи бадиий раҳбари:


- Талабалар хор капелласи «Астана Опера» театрининг машҳур хори билан биргаликда асар ижро этди, бу – биз учун жуда муҳим. Талабаларимиз учун эса улкан ижодий амалиётДастурга узоқ вақт тайёрландикярим йилча ўқидик. Чунки бу жуда мураккаб асарюқори профессионал даражада тайёрланган хор артистларини талаб қилади. Ижодий синов бўлди, дейиш мумкин. Биз ундан муваффақиятли ўта олдик, деб ўйлайман

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.