экспорт

Ички савдони ривожлантириш ва экспортга катта умид боғланган

Келгусида Миллий маҳсулот ўтказиш тармоғи Евроосиё савдо занжирининг бир қисмига айланади. Ушбу лойиҳани амалга оширишдаги асосий иштирокчи - Евроосиё Тараққиёт Банки. Бу ҳақда Савдо ва интеграция вазирлиги коллегиясида молия институти раҳбар ўринбосари Амангелди Исенов маълум қилди. Унинг айтишига кўра, лойиҳа концепциясини тузиш бўйича иш бошланган. Бунда ЕОИИга аъзо-давлатлардан ташқари, Тожикистон ва Ўзбекистон ҳам қатнашади.

Амангелди Исенов, ЕОТБ Бошқарув раиси ўринбосари:

- Биринчидан, табиийки, молиявий институт сифатида, бевосита, ўтказиш тармоғини яратишнинг турли босқичларини молиялаштириш орқали, Қозоғистонда улгуржи тарқатиш марказлари тармоғи ҳамда чегара инфратузилмасини шакллантиришни ўз ичига олувчи Миллий маҳсулот ўтказиш марказини яратишдаги тадқиқотларга техник ёрдам кўрсатиш йўли билан. Савдо ва интеграция вазирлигининг техник вазифаси белгиланган, бу йўналишда ташкилий тадбирлар тугалланиши кутилмоқда.

Марказ яратилиши нарх барқарорлиги, савдо инфратузилмаси ривожи ва экспорт учун янги каналлар очилиши каби масалалар ечимини топиш имконини беради. Дарвоқе, бугунги кунда мамлакатда 600 га яқин фаол экспортёр ҳисобга олинган бўлса, яқин уч-тўрт йилда улар сонини мингтага етказиш мўлжалланган. Бунинг учун мажмуавий иш олиб бориляпти, хусусан, нохомашё экспортини илгари суриш, дея таъкидлайди вазир.

Бахит Султанов, Қозоғистон Республикаси Савдо ва интерграция вазири:

- Жорий йилда экспорт акселерацияси бўйича дастур амалга оширилади. Унинг иштирокчилари – озиқ-овқат, кимё, машинасозлик ва енгил саноат корхоналари. Йил якунларига кўра, янги корхоналар ташқи бозорларга чиқиши ва дастлабки шартномаларини тузиши кутилмоқда. 2025 йилгача ЕОИИ стратегиясини амалга оширишга доир режа тасдиқланган, бунинг учун 49 та халқаро шартнома ва 219 та акт ишлаб чиқилиши лозим. Бугунги кунда Миср, Ҳиндистон, Исроил билан эркин савдо ҳудуди бўйича келишувлар тузиш учун музокаралар ўтказиляпти.