
Европа Иттифоқи Қозоғистонга 20 миллиард евро инвестиция киритади
Қозоғистонда қайта тикланувчи энергия ҳамда «яшил» водород ишлаб чиқарувчи ва тақсимловчи марказ яратилади. У Манғистау вилоятида қурилади. Европа кенгаши раҳбари Шарль Мишелнинг Астанага ташрифи давомида тегишли шартнома имзоланди. Марказ «Хайрэйжа Уан» компанияси томонидан бунёд этилади. Минтақада қатор қуёш ва шамол электр станциялари қуриш режалаштирилган. Президент девони раҳбарининг биринчи ўринбосари Тимур Сулейменов маълум қилишича, жами 20 миллиард евро инвестиция киритилади.
Абдумалик Сарманов таржимаси