БААдан Қозоғистонга келган инвестиция ҳажми икки марта ошди

БААдан Қозоғистонга келган инвестиция ҳажми икки марта ошди

Бирлашган Араб амирликларидан Қозоғистонга келган инвестиция ҳажми ўтган йилнинг шу даврига нисбатан икки марта ошди. 2022 йилнинг олти ойида салкам 129 миллион долларни ташкил қилди. Таъкидлаш лозимки, икки давлат ўртасида товар айланмаси январь – август ойларида 550 миллион долларни ташкил қилди. Қозоғистон экспорти - салкам 515 миллион доллар. Томонлар инвестиция, савдо-иқтисодийи маданий-гуманитар йўналишларда ишлаяпти. Фан, қишлоқ хўжалиги, энергетика ва қайта тикланувчи энергия манбалари, тоғ-металлургия мажмуаси, транспорт ва логистика, қурилишда ҳамкорлик йўлга қўйилган. Эслатамиз, аввалроқ Қозоғистон Каспий портларига ёрдам кўрсатишни таклиф қилганди. Лойиҳалар хусусий инвестициялар ёрдамида рўёбга чиқарилади. 2025 йилга бориб Ақтау денгиз портида, «Ақтау денгиз порти» махсус иқтисодий зонаси баасида контейнер хаби ишга тушади. Лойиҳа туфайли жўнатилаётган контейнерлар ҳажми 40 мингдан 215 мингга етади.

Абдумалик Сарманов таржимаси