Қозоғистон Миллий банки базавий ставкани пасайтирди

Қозоғистон Миллий банки базавий ставкани пасайтирди

Қозоғистонда йиллик базавий ставка пасайтирилди. Пул-кредит сиёсати бўйича йиғилиш якунида шундай қарорга келинди. Миллий банкда таъкидлашларича, уч ойдан буён мунтазам инфляция пасайиб келаётгани учун январь ойида аҳоли қимматчилик бошланишини кутмаётгани бунга сабаб бўлган. Айни вақтда, Миллий банк берган маълумотга кўра, базавий ставка 12 апрелда ўтиши режалаштирилган келгуси йиғилишда янада пасайтирилиши эҳтимоли кам.

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.