Қозоғистон ва Шимолий Македония  ўртасида товар айланмаси 350 миллионга етади

Қозоғистон ва Шимолий Македония ўртасида товар айланмаси 350 миллионга етади

Қозоғистоннинг Шимолий Македонияга экспорти ҳажми ортади. Икки томонлама товар айланмаси 350 миллион долларга етиши режалаштирилмоқда. Астанада учрашган икки давлат ташқи ишлар вазирлари таъкидлашича, бунинг учун имкониятлар етарли. Масалан, ўтган йилнинг ўзида ушбу кўрсаткич беш мрата ортди. Шунингденк, томонлар бориш-келишларни фаоллаштириш ниятида визасиз тартиб ўрнатиш устида ишлаяпти.  Ҳар иккала давлат бевосита жаҳон океанига чиқолмайди. Бунинг асоратларини камайтириш учун савдо соҳасида вазирлар биргаликда иш юритишни мўлжаллаяпти. Ташқи ишлар вазирлари замонавий технологиялар, энергетика, қишлоқ хўжалиги, тоғ-кон  ҳамда туризм каби ижтимоий соҳалар бўйича ҳамкорликни кенгайтириш ниятини билдирди. Шу билан бирга, Қозоғистон Шимолий Македониянинг Европада Хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотига раислиги давомида бошлаган ташаббусларига қўллов кўрсатади.

 

МУРАТ НУРТИЛЕУ,  ҚОЗОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ТАШҚИ ИШЛАР ВАЗИРИ:

- Қозоғистон Шимолий Македониянинг муҳим ташаббусларини, шу жумладан, хавфсизликни таъминлашга оид чора-тадбирларини қўллаб-қувватлайди. Унинг халқаро терроризм ва экстремизм, наркотиклар ва қурол-яроғларнинг ноқонуний айланмаси, нолегал миграция, чегаралар барқарорлиги масалаларидаги фаолиятини ижобий баҳолайди.

 

БУЯР ЎСМАНИЙ, ШИМОЛИЙ МАКЕДОНИЯ ТАШҚИ ИШЛАР ВАЗИРИ:

- Биз ўзаро аҳамиятга эга барча йўналишларда ҳамкорликни кенгайтириш ниятидамиз. Сиёсат, иқтисод, савдо ва маданият соҳаларида ҳамкорликда ишлаймиз. Биз икки ва БМТ, ЕХҲТ каби халқаро ташкилотлар доирасида мунтазам мулоқот олиб борилишини таъминлай олишимиз зарур. Таъкидлаш лозимки, Қозоғистон кўп йиллардан буён ЕХҲТга аъзо бўлган фаол давлатлардан бири бўлиб қолмоқда.

Абдумалик Сарманов таржимаси