Қозоғистонда марказлаштирилган иссиқлик тизимида ТЭМ ишлатилади

Қозоғистонда марказлаштирилган иссиқлик тизимида ТЭМ ишлатилади

Қозоғистонда марказлаштирилган иссиқлик тизимида ТЭМ ишлатилади. Бунинг учун мамлакат қонунчилигига тегишли ўзгаришлар киритилади. Муқобил энергия манбалари ва «яшил технологиялар» ривожланиши ҳақида Энергетика вазири маълумот берди. Алмасадам Сатқалиев таъкидлашича, мамлакатимиз шамол ёрдамида электр энергия чиқариш салоҳиятига кўра дунё бўйича илғор давлатлар қаторига киради. Республика иқлими шамол электростанциялари қуриш учун қулай. Секундига 5 метрдан зиёд бўлган кучга эга шамол турбиналарни айлантириш учун кифоя қилади. Экспертлар фикрича, Қозоғистон шамол ёрдамида йилига 920 миллиард кВт-соат энергия чиқара олади. Уни Каспий соҳилида, жанубий минтақаларда, республика жанубий-шарқидаги Шелек йўлаги ва Жунғор дарвозасида фаол ривожлантириш мумкин. Вазир таъкидлашича, Қозоғистонда 2030 йилгача ТЭМ улуши 15 фоизга етиши учун имконият бор.

 

Алмасадам Саткалиев, Қозоғистон Республикаси энергетика вазири:

 

- Тикланувчи энергетика барқарор ривожланишда давом этяпти.
2014
йилда унинг қуввати 16 марта – 178 МВтдан 2,9 ГВтгача ўсади. 2023 йил якунларига кўра, тикланувчи энергетика объектлари томонидан чиқарилган электроэнергия ҳажми 6,7 миллиард кВт-чсоатни ташкил қилди. Бу эса умумий электр энергияси ишлаб чиқаришнинг 6 фоизидан зиёд. Катта гидроэлектростанцияларни ҳам ҳисобга олсак, ушбу кўрсаткич 13,7 фоизга тенг.


Абдумалик Сарманов таржимаси.