Маданий меросга бағишланган онлайн-портал ишга тушади

Маданий меросга бағишланган онлайн-портал ишга тушади

Қозоғистонда «Маданият» онлайн-портали ишга туширилади. Ундаги барча материаллар Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг олтита расмий тилида, шунингдек, қозоқ ва турк тилларида тақдим қилинади. Умуман олганда, мамлакат маданиятининг турли соҳалари билан боғлиқ бўлимларида Қозоғистоннинг ривожланиш истиқболлари, ҳунармандчилик ва бошқа йўналишлардаги янгиликлар ўз ифодасини топади.

 

Аида Балаева, Қозоғистон Республикаси Маданият ва Ахборот вазири:

- Асосий мақсад – маданий меросимизга қизиқиш билдирган ҳар бир шахсга уйидан чиқмаган ҳолда музей, кутубхоналар, театр, миллий кино, кўргазмалар, музей-қўриқхоналар, миллий мусиқа олтин жамғармаси ва замонавий мусиқанинг янги намуналари билан танишиш учун шарт-шароит яратиш ҳисобланади.

 

Вазир таъкидлашича, сайт яратилиши жаҳон ҳамжамияти эътиборини Қозоғистон маданий мероси ва хилма-хиллигига тортиш учун ташланган катта қадам. Онлайн-портал 1 мартда ишга тушади.

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.