Қозоғистон ва Хитой ўртасида товар алмашинуви ортмоқда

Қозоғистон ва Хитой ўртасида товар алмашинуви ортмоқда

Қозоғистон ва Хитой ўртасидаги маҳсулот алмашинуви 5 миллиард долларга етган. Бу фақат биринчи 4 ойда. Ўтган йил шу даври билан қиёслаганда, ўсиш 10 фоизга тенг. Нурсултон Назарбоев жамғармаси қошидаги жаҳон иқтисодиёти ва сиёсати институти директори Ержан Салтибаев шундай маълумотларни келтирди. У бугунги кунда Осмоности юрти республикамиз учун иккинчи йирик савдо ҳамкори ва муҳим инвесторлардан бири эканлигини таъкидлади. Охирги 12 йилда хитойлик бизнесменлар Қозоғистонга тахминан 19 миллиард Америка валютаси миқдорида инвестиция киритган. Бугунги кунда малакатимизда Хитой капиталига эга 2 минг 700 та корхона ишлаб турибди.

Ержан Салтибаев, Нурсултон Назарбоев жамғармаси қошидаги жаҳон иқтисодиёти ва сиёсати институти директори:

- 2013 йилда “Самруқ қазина” фаровонлик фонди ва Халқаро савдода ҳамкорлик қўмитаси томонидан Қозоғистон-Хитой кенгаши тузилган бўлиб, у бугунги кунда савдо-иқтисодий шерикликда самарали платформа сифатида хизмат қиляпти. 2020 йилда пандемияга қарамасдан, давлатларимиз ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорлик тўхтаб қолмаганини, пасаймаганини, балки 4 фоизга ошганини кузатиш мумкин.

Абдумалик Сарманов таржимаси