Чарм экспортидан - 2 ярим миллион доллар

Чарм экспортидан - 2 ярим миллион доллар

Қозоғистон чарм ишлаб чиқарувчилари халқаро бозорларни забт этмоқда. Йил бошидан буён тадбиркорлар ишлаб чиқарган маҳсулот экспорти туфайли мамлакат бюджетига салкам 2 ярим миллион доллар даромад келдиБу рақам ўтган йилнинг шу даврига нисбатан ҳисоблаганда, 73 фоиз юқориСаноат ва инфратузилмавий тараққиёт вазирлиги матбуот хизмати берган маълумотга кўра, қайта ишланган тери кўпроқ ХитойҲиндистон, Италия, Туркия, Украина ва Испанияга чиқарилмоқдаЛекин маҳаллий бозорда бу маҳсулот у қадар кўп сотилмайди. Пойабзал, сумка, камар ишлаб чиқарувчи маҳаллий тадбиркорлар ушбу материални харид қилади. 

Умуман олганда, мамлакатимизда тери ошловчи корхоналар 11 та минтақада жойлашганУларнинг кўп қисми -  еттитаси ЧимкентдаҚолганлари Алмати, Қўстанай, Жамбил, АқтўбеҚизил Ўрда, Павлодар, Шимолий ҚозоғистонШарқий Қозоғистон вилоятлари, Нур-Султон ва Алмати шаҳарларидаЙил бошидан буён жами 54 миллион квадрат дециметр чарм ишлаб чиқарилди 

Басима Сарманова таржимаси