2020 йилда саноатлаштириш харитаси доирасида 201 лойиҳа ишга туширилди

Ўтган йил якунларига кўра, Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш харитасига мувофиқ, минтақаларда 200 дан зиёд лойиҳа фойдаланишга топширилди. Уларни рўёбга чиқариш  учун жами 917 миллиард тенге маблағ ажратилган. Бу ҳақда мамлакат Саноат ва инфратузилмавий тараққиёт вазирлиги маълумот тарқатди. 2020 йилда республикада агросаноат мажмуаси, қурилиш материаллари ишлаб чиқариш, энергетика, озиқ-овқат, тоғ-кон, кимё, нефть-кимё ва ёғочни қайта ишлаш саноати, металлургия, машинасозлик, фармацевтика ва бошқа соҳаларда янги корхоналар ишга туширилди. Муҳим лойиҳалар орасида автотранспорт воситалари, техник газлар, ҳажмли-блокли бинолар ишлаб чиқарувчи заводлар, мойли ўсимликларни қайта ишловчи корхоналар бор.