Қозоғистон IT-компаниялари учун янги имкониятлар

Қозоғистон IT-компаниялари учун янги имкониятлар

Қозоғистон IT-компаниялари рақобатбардошлигини ошириши ва ўз ишланмаларини ЕОИИ давлатлари ҳудудида татбиқ этиши мумкин. Евроосиё тараққиёт банки ва «Зерде» миллий холдинги ташаббуси билан махсус яратилган Astana hub экотизими бунга имкон беради. Томонлар имзолаган меморандумга кўра, бошланғич босқичда танлаб олинган стартаплар ички манбалардан молиялаштирилади, ривожлантирилиб, экспертлар баҳосини олгач, лойиҳалар халқаро молия ташкилотлари инвестициясига даъвогар бўла олади.

Марлен Сихаев, Zerde холдинги бошқарув раиси ўринбосари:

- Бугун яратилган бу тизим бозор механизмлари орқали вужудга келди. Бозор иштирокчилари қайси йўналишларни молиялаштиришни ўзлари танлайди. Чунки бу энг самарали усул. Бугунги кунда махсус солиқ тартиби яратилган Астана Хаб экотизимида 579 компания мавжуд, 2019 йил апрелидан бошлаб, 380 миллион доллар миқдоридаги маблағ тўпланади.

Хуршида Абдуллаева таржимаси