ЕОИИ эркин савдо ҳудудини кенгайтириш ниятида

ЕОИИ эркин савдо ҳудудини кенгайтириш ниятида

Евроосиё Иқтисодий Иттифоқи келгусида ҳам учинчи давлатлар билан эркин савдо ҳудудини кенгайтиришни кўзлаган. Ҳозирда Вьетнам, Эрон, Сербия ва Сингапур билан савдо тўсиқларини бартараф этиш борасида келишувлар мавжуд. Миср, Исроил ва Ҳиндистон билан фаол музокаралар олиб борилмоқда. Бундан ташқари, Индонезия ва Монголия бозорини ўрганиш режа қилинган. Таъкидлаш ўринли, бу давлатлар билан савдо шартномалари тузилса, эркин савдо ҳудуди 2 миллиардга яқин аҳолига эга бозорни қамраб олади, ялпи ички маҳсулот эса 5 триллион долларга етади. Бугунги кунда Иттифоқ давлатларида ЯИМ кўрсаткичи 750 миллиард долларга яқинлашган.

Хуршида Абдуллаева таржимаси