«Астана» халқаро маркази орқали 6,2 миллиард доллар жалб этилган

«Астана» халқаро маркази орқали 6,2 миллиард доллар жалб этилган

6 миллиард доллардан зиёд. Қозоғистонга «Астана» халқаро молиявий маркази майдончаси орқали шунча инвестиция жалб этилди. Ташкилот бошқарувчиси Қайрат Келимбетов айтишича, молиявий хабда жаҳоннинг 63 мамлакатидан 1 минг 200 дан зиёд компания рўйхатга олинган. Молиявий марказ савдо биржаси аъзолари орасида 18 та қозоғистонлик, 11 та халқаро брокер бор. 2021 йил давомида молиявий хизматларни тартибга келтириш қўмитаси томонидан лицензия берилган компаниялар сони икки марта ошди ва 46 тага етди. Бундан ташқари, «Астана» халқаро молиявий маркази Ислом банки ва исломий молиялаштириш компаниясига илк марта лицензия берди.

Абдумалик Сарманов таржимаси