Қозоғистон осмони жозибали бўлиши учун тадбирлар режалаштирилди

Қозоғистон осмони жозибали бўлиши учун тадбирлар режалаштирилди

Қозоғистон осмони авиаташувчилар учун янада жозибали бўлади. Саноат ва  инфратузилмавий тараққиёт вазирлиги маълум қилишича, бунинг учун 2025 йилгача яна икки йирик лойиҳа рўёбга чиқарилади. Улардан бири осмондан расамадли фойдаланиш технологияси деб аталади. У магистрал йўналишлар ва кесишиш нуқталаридаги юкламани камайтиришдан иборат. Бу эса парвоз вақти ва сарфланадиган ёнилғини тежаш имконини беради. Иккинчиси – эркин йўналиш танлаш. У қатор кириш ва чиқиш нуқталари ўртасида чекловларсиз учиш имкониятини беради. Айни вақтда, оралиқ нуқталар ҳам ишлатилиши мумкин.

Бундан ташқари, оқимни кенгайтириш учун ҳаво ҳаракатини ташкил қилиш ниятида қатор махсус чора-тадбирлар кўрилади. Улар қаторида қўшимча секторлар очиш, республикада учиб-қўнадиган лайнерлар учун рухсатнома бериш тартибини енгиллаштириш ва бошқалар режалаштирилган.

Вазирликда таъкидлашларича, бу ташаббуслар хорижий авиакомпаниялар учун  Россия осмони ёпилган бир даврда мамлакат даромадини ойига 1,5 миллион долларга кўтаради.

Айни вақтда, Миллий статистика бюроси берган маълумотга кўра, йилнинг икки ойи давомида авиаташувчилар юк айланмаси ҳисобига  бир миллиард, йўловчи ташиш ҳисобига 47 миллиард тенге даромад қилди.

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.