Қозоғистон йирик халқаро савдо брендлари билан бевосита алоқа ўрнатмоқда

Қозоғистон йирик халқаро савдо брендлари билан бевосита алоқа ўрнатмоқда

Қозоғистон қатор йирик халқаро савдо брендлари билан бевосита алоқа ўрнатмоқда.  Қозоғистон Республикаси Бош вазири Алихан Смаилов депутат саволига шундай жавоб берди. Унинг таъкидлашича, шу кунларда иқтисоднинг турли соҳаларида иш юритаётган 300 дан ортиқ халқаро компания Россия бозоридан кетаётгани ёки ундаги инвестицияларини, товар айланмасини чеклаётганини маълум қилди. Таъкидлаш лозимки, бу савдо брендлари маҳсулотлари авваллари асосан қўшни Россияда бўлган дистрибьюторлар орқали Қозоғистонга келтириларди.

«Қозоғистон бизнес юритишдаги кўплаб йўналишлар ва шарт-шароитлари билан хорижий компанияялар  учун жозибадорлигича қолмоқда. Мамлакат банк тизими барқарор. Давлат бизнес ва инвесторларга ёрдам кўрсатади. Имтиёзли солиқлар ҳам жуда муҳим. Ҳукумат Марказий Осиё ва МДҲ мамлакатларига мўлжалланган стратегиясини тушуниб олиш учун хорижий компаниялар офислари билан ишлаяпти», дея таъкидлади Бош вазир.

Бош вазир таъкидлашича, йирик халқаро компаниялар кириб келиши учун барча ташкилий ва қонунчилик масалаларини кўриб чиқиш керак. Таъкидлаш лозимки, шу кунларда Қозоғистон, Грузия, Озарбайжон ва Туркия ўртасидаги Middle Corridor  қўшма корхонаси бўйича иш бошланган. У 2023 йил бошида расман тайёр бўлиши режалаштирилган.

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.