ЕОИИ бизнесменлари 1 триллион тенге тежайди

ЕОИИ бизнесменлари 1 триллион тенге тежайди

Божхона тўловлари бекор қилиниши оқибатида Евроосиё Иқтисодий Иттифоқи бизнесменлари 1 триллион тенге дан кўпроқ пул тежайди. Москва – Минск – Бишкек – Ереван - Нур-Султон телекўприги давомида Евроосиё Иқтисодий Комиссияси савдо вазири Андрей Слепнев шундай баёнот берди. Жами 1,5 минг турдаги товарлар бўйича божхона тўловлари бекор қилинди. Улар қаторида озиқ-овқат, қурилиш ва бошқа соҳалар бор. Тез кунларда ЕОИИ билан ҳамкорлик қилаётган мамлакатлар билан қўшимча шартнома пакетини имзолаш кутиляпти. Янги шартлар 2022 йил сентябригача амалда бўлади.

Андрей Слепнев, Евроосиё иқтисодий комиссияси савдо вазири:

- Ҳисобимизга кўра, янги қоидалар амалда бўладиган давр мобайнида божхона тўловлари бекор қилиши натижасида бизнес 200 миллиард рубль атрофида тежайди. Ушбу салмоқли маблағ логистика ва ҳисоб-китобларда юзага келган муаммолар ўрнини қоплайди. Айни вақтда, биз таъкидлаганимиз каби, бизнесга бевосита ёрдам ҳисобланади.

Вазир маълум қилишича, айни вақтда ташкилот доирасида бизнес-жараёнлар рағбатлантирилади.

Также по заявлению министра, будут приняты меры для стимулирования бизнес-процессов в рамках ЕАЭС.

Андрей Слепнев, Евроосиё иқтисодий комиссияси савдо вазири:

– Ўзаро савдони кенгайтириш жуда муҳим. Шунда мувозанат юзага келади. Ўзаро инвестицияларга йўл очилади. Шунинг учун миллий даражада йўлга қўйилган рағбатлантириш чораларини синхронлаштириш керак.

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.