Қишлоқларда муаммоларни ҳал этиш учун 670 миллиард тенге йўналтирилади

Қишлоқларда муаммоларни ҳал этиш учун  670  миллиард тенге йўналтирилади

670 миллиард тенге. Тўрт йил давомида мана шундай миқдорда қишлоқлар ҳудудида инфратузилма лойиҳалари рўёбга чиқарилади. Натижада, 7 миллион қозоғистонликнинг турмуш сифати яхшиланади. Миллий иқтисодиёт вазири Алибек Қуантиров Мажилисда бўлиб ўтган Ҳукумат соатида «Овул – Эл бешиги» лойиҳаси қандай рўёбга чиқарилаётгани хусусида маълумот берди. Жорий йилда ишлоқларни ривожлантиришга 100 миллиард тенге ажратилган. Бу маблағ уй-жой-коммунал, таълим, соғлиқни сақлаш, транспорт инфратузилмаларига сарфланади.

Алибек Қуантиров, Қозоғистон Республикаси миллий иқтисодиёт вазири:

- 2019-2021 йилларда 206 миллиард тенге ажратилди ва 2,6 минг лойиҳа рўёбга чиқарилди. Натижада, 250 уй-жой-коммунла хўжалик, 676 ижтимоий инфратузилма ва 1,7 мингта транспорт инфратузимаси объекти модернизацияланди. 2022 йилда ривожланиш салоҳиятига эга 492 қишлоқ учун 100 миллиард тенге қийматга эга 914 лойиҳа рўёбга чиқарилади. Президент топшириғига кўра, «Овул – Эл бешиги»  дастури доирасида ғарбий ва жанубий минтақаларда ижтимоий-маданий, спорт ва таълим инфратузилмалари учун 20 миллиард тенге ажратилиши режалаштирилган.

Айни вақтда Мажилис депутати Альберт Рау миллий лойиҳанинг қатор параметрлари бажарилмаганидан хавотир билдирди. Унинг фикрича, сўнгги уч йилда «Овул – Эл бешиги» дастури қишлоқларнинг атиги 18 фоизига етиб борган. 

Альберт Рау, Қозоғистон Республикаси Парламенти Мажилиси  иқтисодий ислоҳотлар ва минтақавий тарақққиёт қўмитаси раиси:

– Лойиҳа доирасида 6 минг 300 қишлоқ аҳоли пунктларидан вилоят ҳокимликлари Миллий иқтисодиёт вазирлиги билан бирга 3,5 мингтасини  саралаб олган, уларнинг 1 минг 173 таси таянч, 2 минг 388 таси – йўлдош қишлоқлар. 2020 йил 1 январигача амалда дастур фақат 665 қишлоқ учун фойдали бўлди. Яъни, уч йил ичида 18 фоиз. Келгуси 4 йил ичида лойиҳа 2 минг 870 қишлоққа етиб бориши керак. Яъни, миллий лойиҳа бажарилмай қолиш эҳтимоли яққол кўриниб турибди.

Умуман олганда, республикада жами 6 минг 300 тача қишлоқ аҳоли манзилгоҳлари мавжуд, уларда салкам 8 миллион кишилик аҳоли яшайди.

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.