ЕТТБ прогнозига кўра, Қозоғистонда иқтисодий ўсиш суръати пасаяди

ЕТТБ прогнозига кўра, Қозоғистонда иқтисодий ўсиш суръати пасаяди

2022 йилда Қозоғистон иқтисодиётида ўсиш 2 фоизни, 2023 йилда 2,5 фоизни ташкил қилади. Европа Тикланиш ва Тараққиёт банки прогнозига кўра, мамлакат бугунги кунда кузатилаётган экспорт ҳажмини сақлаб қола олган тақдирда ана шундай кўрсаткичларга эриша олади. Аналитиклар таъкидлашича, Украинадаги ҳарбий ҳаракатлар кўплаб ишлаб чиқариш жараёнларига таъсир кўрсатяпти. Россияга қарши санкциялар сабабли Қозоғистондан маҳсулот олиб кетиш қимматлашди. Бу эса инфляцияга ҳам, кўплаб товарларнинг рақобатбардошлигига ҳам салбий таъсир кўрсатади.

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.