Ишлаб чиқаришда жароҳатланиш ҳолатлари камайди

Ишлаб чиқаришда жароҳатланиш ҳолатлари камайди

Қозоғистонда 2025 йилгача мўлжалланган тадбирлар режасига кўра ишлаб чиқаришда жароҳатланиш ҳолатлари 10, зарарли меҳнат шароитида ишлаётган ишчилар сони 20 фоизга қисқартирилади. Ҳозирча уч юз мингдан кўпроқ ишчи зарарли меҳнат шароитида ишлаяпти. Ҳар йили минг нафардан зиёд ходим ишхонасида жароҳатланади. Юқорида тилга олинган режа бундай ҳолатлар сони имкон қадар камайтиришга, меҳнатни ҳимоя қилиш миллий тизимини модернизациялашга қаратилган. Шунингдек, ҳужжатда иш берувчиларнинг ходимлар жароҳат олиши эҳтимоллигини камайтиришга қаратилган фаолиятини рағбатлантириш, профессионал малака ва илмий салоҳиятни ошириш, ижтимоий ҳамкорликни ривожлантириш кўзда тутилган. 

Ахмади Сарбасов, Қозоғистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоялаш вазирининг биринчи ўринбосари:

- Бу тадбирларнинг ҳаммаси биринчи навбатда зарарли ишлаб чиқаришларни қисқартириш, иш ўрнидаги эҳтимолликларни йўқ қилиш, жароҳат олиш ҳолатлари йўқ даражага тушишини таъминлашга қаратилган. Бунга қандай эришиш мумкин? Биринчи навбатда, иш берувчилар томонидан арзимаган харажат талаб қилувчи эҳтиёт чоралари кўрилиши керак. Шунингдек, меҳнатни муҳофаза қилишнинг замонавий тизими жорий этилиши лозим. Меҳнат инспекцияси томонидан Давлат назорати самарадорлиги ошиши шарт. Бугунги кунда касбий таваккалларни баҳолашнинг замонавий тизими жорий этиляпти.

Шу кунларда уч мингдан зиёд Қозоғистон корхонаси халқаро меҳнат стандартларига ўтди. Мамлакат ташкилотларининг «нўл даражада жароҳат олиш» глобал конвенциясига қўшилиши ҳам жароҳатлар камайишига таъсир кўрсатади.

Тўлеген Ўспанқулов, меҳнат бош давлат инспектори:

- 500 дан кўпроқ корхона концепцияни ўзлаштиришди, янгича ёндашув асосида ишлаяпти. Натижада, корхоналаримизда жароҳат олиш ҳолатлари йил сайин камайиб боряпти. Ўтган йили бизда жами 1 минг 420 одам жароҳатланди, 200 қурбон берилди. Бу эса 2020 йилдагидан 2,4 фоизга кам.