Қайта ишланган товарлар экспорти 34 фоизга ошди

Қайта ишланган товарлар экспорти 34 фоизга ошди

7,5 миллиард доллар. «QazTrade» маълум қилишича, 2022 йилнинг январь-апрель ойларида қайта ишланган товарлар экспорти шундай йирик натижа  кўрсатган. Уран, мис, газ, рухни қайта ишлаш, ферроқотишмалар, ун ва бошқалар чет элга сотилаётган маҳсулот ҳажмини оширди. Умуман олганда, Қозоғистонда қайта ишланган товарлар айланмаси 4 ойда 19,5 миллиард долларни ташкил қилди. Бу эса ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 20 фоизга кўп. Барча товарлар айланмасига келсак, январь-апрель  ойларида бу кўрсаткич 39,7 миллиард долларга етди.

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.