Икки фоизли ипотека учун ариза қабул қилинмоқда

Икки фоизли ипотека учун ариза қабул қилинмоқда

Қозоғистонда уй-жой учун имтиёзли кредит олишни истовчилардан аризалар қабул қилинмоқда. "Бақитти ўтбаси" дастури бўйича ипотека йиллик устамаси – икки  фоиз. Илк тўлов 10 фоизга тенг. 20 йилгача муддатга берилади. Ушбу кредит кўп болали, тўлиқ бўлмаган оилалар, имконияти чекланган фарзандни тарбиялаётганларга тақдим этилади. Дастур қоидасига кўра, уй-жой иккиламчи бозордан олиниши мумкин. Хусусий уй харид қилишга ҳам ижозат берилади. Пойтахт, Чимкент, Ақтау, Атирау ва Алмати шаҳарларида кўпи билан 15 миллион тенге берилади. Бошқа минтақаларда кредит ҳажми 10 миллион тенге билан чекланган.

Абдумалик Сарманов таржимаси.