Атирауда янги шамол электр станцияси ишга тушади

Атирауда янги шамол электр станцияси ишга тушади

Атирау вилоятида янги шамол электр станцияси ишга туширилади. Ҳозир 500 гектар ерга 24 та шамол генератори учун қозиқ қоқилган. Икки йил аввал қурила бошланган объект сентябрда фойдаланишга топширилиши кутиляпти. 30 минг одам яшовчи Мақат туманида электр энергиясига эҳтиёж катта. Бу ҳолат нефть чиқарувчи минтақада йил сайин янги корхоналар яратилаётгани билан боғлиқ. Лойиҳа тўла рўёбга чиқарилганида шамол кучи билан ишловчи электр станция 48 мегаВатт/соат қувват беради. Бу эса минтақада таъминот рисоладагидек бўлиши учун етарли, дейди мутахассислар.

Берлибек Айтқўжаев, участка бошлиғи:

- Лойиҳа 70 фоиз амалга оширилган. Жой яхши танланган – мунтазам шамол бор. Қурилиш вақтида тугайди.   

 

      

Абдумалик Сарманов таржимаси.