Қозоғистонда уй-жой нархи ошди

Қозоғистонда уй-жой нархи ошди

Қозоғистонда уй-жой нархи ошди. Республика Статистика бюроси берган маълумотга кўра, бир ой давомида янги уй-жойлар баҳоси 1 фоизга кўтарилган. Бир квадрат метр янги қурилган уй-жой нархи ўртача 423 минг 705 тенгени ташкил этди. Статистикага кўра, Ўскемен, Семей, пойтахт, Чимкент, Алматида нарх кўтарилиши бунга таъсир кўрсатган. Иккиламчи бозорда март ойига нисбатан 0,4 фоиз қимматлашиш кузатилди. Ўскемен, Қизил Ўрда, Қўстанай бу борада пешқадам. Умуман олганда, 2021 йил июнь ойига нисбатан иккиламчи бозор нархлари 26 фоиздан зиёд кўтарилган, янги квартиралар баҳоси эса  19,5 фоизга қимматлашган.

Абдумалик Сарманов таржимаси.