Миллий банк базавий ставкани пасайтирадими?

Миллий банк базавий ставкани пасайтирадими?

Миллий банк базавий ставкани пасайтирадими? Қозоғистон Миллий банки раҳбари Ғалимжан Пирматов ҳозирча бунинг имкони йўқлигини билдирди. «Миллий банк прогноз қилинган инфляция ва ўрта муддатда  кўрсатилган мақсадлар ўртасидаги фарқни бартараф этиш учун бор кучини сарфлаяпти. Инфляцияни сусайтиришнинг мазмуни шундан иборат. Ҳозирча биз ставкани пасайтириш имкониятини кўрмаяпмиз. Ставка инфляция даражаси пасайган тақдирда 2024 йил охирига бориб тегишлича таргетланган диапазонда  пасайиши мумкин», деди молия ташкилоти раҳбари республика нашрига берган интервьюсида. Эслатамиз, июнь ойи бошида Миллий банк базавий ставкани 14 фоиз даражасида қолдирганди.

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.