Brent баррелига 97 долларга арзонлашган

Brent баррелига 97 долларга арзонлашган

Brent маркали нефть баҳоси 16 мартдан бери илк маротаба бир кунда баррелига 97 долларга арзонлашган. Лондон биржаси маълумотлари шундан далолат бермоқда. Сентябрь фьючерслари қиймати яқиндагина деярли 2 фоизга камайган. Август ойида етказиб бериладиган WTI маркасининг бир бочкаси 94 доллардан сотилади. Таъкидлаймиз, котировкалар тушиши АҚШдаги нефть захираларига доир маълумотлар эълон қилингач, рўй берди. Қўшма Штатлар энергетика вазирлиги маълумотларига кўра, «қора олтин» захиралари 3 миллион баррелдан ошган, шу боис таҳлилчилар нарх пасайишини кутганди. Шунингдек, мамлакат омборларида  бензин деярли 6 миллион баррелга кўпайган. Кўрсатилган статистика, экспертлар таъкидлаганидек, бозорда талаб камайганини намоён қилади.