Икки минг пойтахтлик молиявий пирамида қурбони бўлди

Икки минг пойтахтлик молиявий пирамида қурбони бўлди

Йил бошидан буён икки мингдан зиёд пойтахтлик молиявий пирамиданинг алданган омонатчисига айланди. Товламачилар устидан очилган иш пойтахт иқтисодий тафтиш департаменти томонидан судга оширилди. Унинг вакили Тимур Муқанов таъкидлашича, нопок йўл билан капитал орттиришга интилаётганлар сони ортиб боряпти. Жиноятчилар кўпинча ўзини молиявий ва аналитик компаниялар ходими сифатида таништиради. 

Тимур Муқанов, Қозоғистон Республикаси молиявий мониторинг агентлиги нур-султон шаҳри бўйича иқтисодий тафтиш департаменти вакили:

– Мазкур молиявий пирамидага алоқадор шахслар бўйича  суд-тергов ишлари давом этяпти, унда 1000 нафардан зиёд омонатчи бўлган. Шу кунгача бу шахслар маълум миқдорда молия киритгани, лекин ваъда қилинган даромадни олмагани ҳақида ариза ёзган. Молиявий пирамида мамлакат ташқарисидан ҳам кириб келяпти. Яъни Россия ва бошқа давлатлардан.

Товламачиларга алданганлар орасида Гулжан Бухарова ҳам бор. «Енгил даромад» орттириш илинжида 35 минг доллар пулини йўқотган. Унинг яқинлари ҳам молиявий пирамида қурбони бўлди.

Гулжан Бухарова, Нур-Султон шаҳридан:

– Бу ерга бир танишим таклиф қилди, кўп миқдорда пул тикдим. Кунига бир фоиз берилишини айтишди, криптовалюта бор, дейишди. Биз умуман криптовалютани кўрмадик. Сайти ҳам  фейк экан.

Таъкидлаш лозимки, молиявий пирамиданинг бир нечта белгиси бор.  Пойтахт департаменти уларга алоҳида эътибор беришни тавсия қилади.

Тимур Муқанов, Қозоғистон Республикаси молиявий мониторинг агентлиги нур-султон шаҳри бўйича иқтисодий тафтиш департаменти вакили:

- Депозит қабул қилиш бўйича Молиявий бозорни тартибга келтириш ва ривожлантириш агентлиги лицензияси йўқлиги. Ташкилотнинг аниқ иш фаолияти йўқлиги. Компания молиявий аҳволи, молия айланмаси, бизнес-жараёнлари ошкор қилинмаслиги. Омонатлар кафолатланмаслиги. Кириш бадали талаб қилиниши. Булардан бирортаси мавжуд бўлса, бундай ташкилотдан эҳтиёт бўлишга чақирамиз. Молиявий саводхонликни ошириш керак.

Молиявий мониторинг агентлиги молиявий пирамидалар билан курашда кўплаб молиявий воситалардан фойдаланади. Товламачилик схемаларини тарғиб этувчи сайтларни блоклаш механизми ишлаб чиқилган. Натижада, уч мингдан зиёд сайт иши тўхтатилди.

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.