Қозоғистон Грузияни Хитой билан боғлаши мумкин

Қозоғистон Грузияни Хитой билан боғлаши мумкин

Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев Грузия Бош вазири Ираклий Гарибашвили билан Нур-Султонда бўлиб ўтган учрашувида Қозоғистон бозоридан Хитойга чиқиш учун фойдаланишни таклиф қилди. Томонлар инвестиция, транзит, логистика, гуманитар соҳани муҳокама қилди. Грузин арбоби икки давлат ўртасида товар айланмаси биринчи ярим йилликда 150 фоизга кўтарилганини тилга олди. Ираклий Гарибашвили Давлат раҳбарига қабул қилгани учун миннатдорчилик билдирди. Грузия барча соҳаларда ҳамкорликдан манфаатдорлигини маълум қилди.

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.