Кинолойиҳаларга - 5,6 миллиард тенгедан зиёд маблағ

Кинолойиҳаларга - 5,6 миллиард тенгедан зиёд маблағ

Қозоғистонда фильмларни молиялаштиришга 5 ярим миллиард тенгедан кўпроқ маблағ йўналтирилади. Миллий кинони қўллаб-қувватлаш давлат маркази томонидан ўтказилган танлов якунларига кўра, 62 та лойиҳа шундай ёрдам олади. Асосан, бу ижтимоий аҳамиятли ва анимацион киноленталар. Мазкур маблағдан ярим миллиардга яқини ёш кинематографчиларга ажратилади. Йил сайин дебютантлар сони ошиб боряпти. Жорий йил ёзида киноҳакамлар эътиборига бир неча ўнлаб ёш истеъдодлар асарлари ҳавола қилинди. Танловда очиқ ҳимояга жами бўлиб 208 та кинолойиҳа тақдим этилган. Экспертлар айтгани каби, бошланғич кино усталари учун катта ҳаётга йўлланма бўла оладиган кам бюджетли асарларга кўпроқ аҳамият қаратилган. Айтиш керак, кенг томошабинлар оммасига мўлжалланган фильмлар ҳам эътиборсиз қолдирилмади, уларни яратишга 129 ярим миллион тенге сарфланади, яна 25 миллион тенге маблағ қўшма киноленталарни суратга олишга йўлланади.

Абдумалик Сарманов таржимаси.