5 йил ичида Қозоғистонда қайта тикланувчи манбалар қуввати 10 марта ошди

5 йил ичида Қозоғистонда қайта тикланувчи манбалар қуввати 10 марта ошди

Ўтган 5 йил давомида Қозоғистонда шамол ва қуёш станциялари умумий қуввати 10 марта ортди. Ҳозир мамлакатда 140 дан зиёд муқобил эергия манбалари объектлари мавжуд. Шундан 43 таси шамол, 53 таси қуёш, 40 таси сув,  қолгани биоэлектр станциялар. Яқин келажакда улар сони янада ошади.

Даулет Закарьянов, Қозоғистон Республикаси энергетика вазирлиги қайта тикланувчи энергия манбалари объектларини рўёбга чиқариш ва мониторинги бошқармаси раҳбари:

- 2025 йилгача яна умумий қуввати 860 МВт бўлган 49 объект ишга тушади. Қўшимча иш ўринлари яратувчи, “яшил” электр қуввати берувчи шамол, қуёш, гидро электростанцияларнинг афзал жиҳати шундаки, улар объектлар бунёд этилган минтақаларга инвестициялар олиб келади.

Экспертлар таъкидлашича, 2030 йилга бориб қайта тикланувчи энергия манбаларининг улуши 15 фоизга етиши режалаштирилган. Ҳозир бу кўрсаткич 4 фоизга тенг. 2060 йилгача Қозоғистон тўлиқ углерод нейтраллигига эришади.

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.