Беш ойда Қозоғистон экспорти 37,2 фоизга ошди

Беш ойда Қозоғистон экспорти 37,2 фоизга ошди

Жорий йилнинг беш ойи давомида Қозоғистон экспорти 34 миллиард долларга етган. Бу кўрсаткич 37 фоизга ўсди. Қозоғистон Республикаси Савдо ва интеграция вазирлиги берган маълумотга кўра, маҳсулот жўнатиш Грузияга 7 марта, Канадага 6 ярим марта, Марокашга 5 марта, Жанубий Кореяга 4 марта, Японияга 3 марта ва Туркияга 2 марта ошган. Экспортни жадаллаштириш дастури доирасида миллий маҳсулотни илгари суриш тадбирлари Россия, Ўзбекистон, Бирлашган Араб Амирликлари, Саудия Арабистони, Озарбайжонда амалга оширилган. Марказий Осиё, Хитой, Туркия, Европа давлатлари, АҚШ ва Эрон устувор йўналишлар қаторидан жой олган. Асосан қайта ишланган маҳсулотларни сотишга эътибор қаратиляпти. Улар орасида озиқ-овқат, металл маҳсулотлари, ускуналар, ёнилғи бор.

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.