Қозоғистонда дизелнинг янги нархи белгиланди

Қозоғистонда дизелнинг янги нархи белгиланди

Қозоғистонда дизель ёнилғиси учун дифференциацияланган тарифлар белгиланди. Энергетика вазирлиги буйруғига кўра, бир литр ёнилғи нархи 450 тенге. Лекин мавжуд лимитга мувофиқ, кунига имтиёзли шаклда 100 литр дизель олиши мумкин. Қозоғистон Республикасида берилган ҳайдовчи гувоҳномаси кўрсатган ҳайдовчи учун баҳо 230-260 тенгедан ҳисобланади. Юк ташувчи, махсус автомобиль ва автобуслар учун белгиланган лимит - 300 литр бўлган. Минтақалар ўртасида ёнилғи нархида фарқ кам. Қўстанай ва Шимолий Қозоғистонда Аи-92 ва Аи-93 маркали бензин баҳоси литрига 187 тенге, бошқа вилоятларда 182 тенге.