Туркистон вилоятида ГЭС ишга туширилади

Туркистон вилоятида ГЭС ишга туширилади

Туркистон вилоятида янги гидроэлектростанция ишга тушади. Лойиҳа қиймати - 700 миллион тенге. Объект соатига бир ярим мегаватт электр энергияси чиқаради.  Сув махсус тортилган қувур орқали юқори босим остида Келес дарёсидан келади.

Бақберген Қалибеков, лойиҳа раҳбари:

- Мини гидроэлектростанция тез кунларда ишга тушади. Албатта, бу ГЭС бутун Қозоғистонни таъминлай олмайди. Лекин электр қувватини чор-атрофдаги овул ва туманларга етказиб бера олади.

Таъкидлаш лозимки, митақада қайта тикланувчи энергия манбаларини ривожлантириш дастури мавжуд. Етти йил ичида Туркистон вилоятида шунга ўхшаш жами 220 МВт қувватга эга 20 та лойиҳа рўёбга чиқарилди. Натижада, ўтган йили қайта тикланувчи манбалардан олинган электр энергияси 357 миллион кВт/соатга етди. Жорий йилда тўрт юз миллионга етиши кутиляпти. Бундан ташқари, минтақадаги бошқа йирик лойиҳаларни рўёбга чиқариш учун инвестиция жалб этиш бўйича иш давом этяпти.  

Бекет Усербаев, қазиғурт тумани тадбиркорлик бўлими раҳбари ўринбосари:

- Барча лойиҳаларимизни ҳисобга олган ҳолда 5 миллиард тенге атрофида инвестиция жалб этиш ниятидамиз. Шу жумладан, ишлаб турган саноат зонасида 27 гектар ҳудудда бешта лойиҳа ишлаб турибди. Яна 20 гектар ер бўш. Унга янги инвесторлар жалб этиш ниятидамиз.

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.