Қозоғистоннинг кўмир экспортидан олаётган даромади ортяпти

Қозоғистоннинг кўмир экспортидан олаётган даромади ортяпти

Қозоғистоннинг кўмир экспортидан тушган даромади икки марта ошди. Йилнинг 7 ойи давомида 19 миллион тонна маҳсулот жўнатилди, бу эса ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 22 фоизга кўп. Биринчи кредит бюроси аналитиклари берган маълумотга кўра, кўмирдан олинаётган даромад ошиши аввало энергетикада бўҳрон бошланган Европада ушбу маҳсулотга талаб ортиши билан боғлиқ. Маҳсулот юборилаётган асосий йўналишлардан бири – Швейцария. Бу давлатга икки марта кўп кўмир экспорт қилинган. Польшага сотилаётгани эса 127 марта, Болгарияга жўнатилаётгани 860 марта ортган. Қозоғистон кўмирига талаб Кипр ва Бельгияда ҳам кўп. Қозоғистондан Россияга юборилаётган кўмир ҳажми салкам 12 фоизга кўпайди.

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.