Астанада ШҲТ Бош прокурорлари XX йиғилиши бўлиб ўтди

Астанада ШҲТ Бош прокурорлари XX йиғилиши бўлиб ўтди
ru.sputnik.kz

Жаҳонда ҳар йили 2 триллион доллар маблағ легаллашади. ШҲТга аъзо давлатлар савдо айланмасида бўлган 600 миллиард доллар расмий ҳужжатларда кўрсатилмайди. Астанада бўлиб ўтган ШҲТ га аъзо давлатлар бош прокурорларининг XX йиғилиши қатнашчилари чегараоша амалга оширилаётган иқтисодий жиноятчиликка боғлиқ вазиятни муҳокама қилди. Гап фақат яширин бизнес эмас, жиноий даромадларни легаллаштириш ва ноқонуний молиявий оқимлар тўғрисида кетяпти. Назорат органлари вакиллари бундай ҳолатларга қарши биргаликда курашиш ниятида.

Берик Асилов, Қозоғистон Республикаси Бош прокурори:

- Биз жиноий йўл билан орттирилган ва хорижга олиб кетилган маблағларни қайтариш масаласини муҳокама қиламиз. Ҳозир жаҳон ялпи ички маҳсулотининг чорак қисми ШҲТга тўғри келади. Жадал иқтисодий ўсиш ҳамиша жиноий даромадларни легаллаштириш, маблағларни хорижга чиқариш каби салбий жараёнларга ҳам туртки беради.

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.