Саудия Арабистони Қозоғистон билан ҳамкорликни кенгайтиради

Саудия Арабистони Қозоғистон билан ҳамкорликни кенгайтиради
inform.kz

Қозоғистон ва Саудия Арабистони ўзаро фаол ҳамкорлик йўлидан бормоқда. Томонлар кўп томонлама ҳамкорликни кенгайтириш ниятида. Давлатлар аввало дипломатик, савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликка эътибор қаратмоқда. Астана шаҳрида Саудия Арабистони Қироллигининг Қозоғистон Республикасидаги элчихонаси вакили Яҳё Аҳмад Окейш шундай баёнот берди. Унинг таъкидлашича, Қосим-Жўмарт Тўқаевнинг Саудия Арабистонига қилган сафарида муносабатлар янада кенгайиши учун асос шаклланди. Қозоғистон етакчиси икки давлатнинг, жумладан, «Қозоғистон-2050»  стратегияси ва «Saudi Vision-2030» дастури доирасида иқтисодий тараққиёт борасида қарашлари ўхшашлигини кўрсатиб ўтган.

Яҳё Ахмад Окейш, Саудия Арабистони қироллигининг Қозоғистон Республиксидаги элчихонаси вакили:

- Сўнгги 30 йил давомида биз мустаҳкам дипломатик алоқа боғладик.  Икки давлат етакчилари учрашуви давомида томонлар кўплаб шартномалар имзолади. Масалан, мамлакатимиз тахт валиаҳди «инвестициялар ва иқтисодий муносабатларга чеклов қўйилмайди», деди. Келгусида шу йўналишда ишлашда давом этамиз ҳамда муносабатлар янада юксак даражага чиқиши учун бор кучимизни сарфлаймиз.

Асқар Шўқибаев, Қозоғистон Республикаси ташқи ишлар вазирлигининг яқин, Ўрта Шарқ ва Африка департаменти директори:

- Саудия Арабистони Қироллиги — Қозоғистоннинг Яқин Шарқ ва Форс кўрфази мамлакатлари ичидаги энг ишончли ҳамкорларидан. Сўнгги 30 йил давомида мазкур мамлакат билан сиёсий, маданий-гуманитар мулоқот йўлга қўйилган. Форс кўрфази давлатлари, Саудия Арабистони Қироллиги билан инвестиция борасидаги муносабатларни мустаҳкамлаш жуда муҳим. Бу давлатдаги инвестициявий жамғармалар, миллий компаниялар ва хусусий компаниялар билан ҳамкорлик йўлга қўйилган. Мамлакатимизга қизиқиш катта. Ўзаро муносабатлар мустаҳкамланиб боришига ишонамиз.

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.