DIGITAL BRIDGE: давлат ва бизнес коллоборацияси

DIGITAL BRIDGE: давлат ва бизнес коллоборацияси

БМТ маълумотига кўра, Қозоғистон электрон ҳукумат ривожига кўра илғор ўттизликка киради. Лекин мамлакат бу маррада туриб қолиш ниятида эмас. Рақамли майдонда давлат ва бизнес ҳамкорлиги давом этади. Бош мақсад – мамлакат аҳолиси учун фойдали янги рақамли ечимлар ишлаб чиқиш. Бугун Digital Bridge анжуманида шундай рақамли маҳсулотлар тақдим этилди.

«Каспи, Халиқ, BI Development ва бошқа компаниялар ўз майдончалари орқали давлат хизматларига йўл очиб берган». Бугунги форумда йирик молия-техникавий ва қурилиш компаниялари иши билан танишган Давлат раҳбари Қосим-Жўмарт Тўқаев таъкидлашича, давлат хизмати айни вақтда фақат давлатга қарашли хизматлар орқали кўрсатилаётгани йўқ. Унинг таъкидлашича, хусусий сектор билан самарали ҳамкорлик йўлга қўйилган.

Амангелди Умаров, BI Development бош директори:

- Биз мижозларимиз учун квартира танлаш, улуш асосида қурилиш, шартномани, олди-сотди ҳужжатларини Казереестр да автомат шаклда рўйхтдан ўтказишгача бўлган қимматли маҳсулотлар яратишнинг барча ҳалқаларини яратдик.

Ўзига хос BIG App рақамли майдончаси орқали қозоғистонликлар уйдан чиқмай туриб онлайн тартибда кўчмас мулк харид қила олади. Бу эса вақт ва маблағ тежаш имконини беради. Бугунги кунда тизимда юз мингдан зиёд фойдаланувчи рўйхатга олинган.

Амангелди Умаров, BI Development бош директори:

- Рўйхатдан ўтиш учун уч кун вақт сарфланарди, ҳозир атиги уч соат етарли. Мижозларимиз маблағи ҳам тежаляпти. Авваллари квартира ва паркинг учун нотариал хизматларга мижозлар 70-80 минг тенге сарфланган бўлса, ҳозир бу хизмат атиги 480 тенгени ташкил қилади, икки-уч соатда бажарилади.

Сотиш жараёнларида блокчейн технологиясидан фойдаланиш АХКМ га тушаётган юкламани 5 марта камайтирди. Компания ушбу рақамли маҳсулот давлат ва бизнес ҳамкорлигига мисол бўла олишига ишонади. Ундаги асосий мақсад – фуқаролар турмушини енгиллатиш.

Абдумалик Сарманов таржимаси