Айрим соҳаларга инвестиция ҳажми ортмоқда

Айрим соҳаларга инвестиция ҳажми ортмоқда

Йилнинг 8 ойи давомида бу соҳаларга 106 миллиард тенге капитал киритилди, дея хабар беради «Финпром.кз» портали. Бу эса ўтган йилдагидан 6,5 фоизга кўп. 2021 йилнинг шу даврида соҳага 99 ярим миллиард тенге инвестиция келган. Энг кўп сармоя, яъни 21 миллиард тенге ёки мамлакат бўйича киритилган капиталнинг 20 фоизи Астанада. Пешқадамлар қаторида Жамбил ва Шарқий Қозоғистон вилоятлари ҳам бор. Уларнинг ҳар бирида 11 миллиард тенге инвестиция келгани кузатилган. Илғор уч минтақа мамлакат бўйича соҳага йўналтирилган сармоянинг 41 фоизини беради. Капиталнинг учдан бир қисми маҳаллий бюджет ҳисобидан олинган.

Абдумалик Сарманов таржимаси