Қозоғистонда яна 7 та кон давлат балансига олинди

Қозоғистонда яна 7 та кон давлат балансига олинди

Жорий йилда Қозоғистонда яна 7 та кон давлат балансига олинди. Шу кунларда жами 104 объектда ер қаърини геологик ўрганиш ишлари давом этяпти, дея маълум қилди Экология, геология ва табиий захиралар вазирлиги. республикада ноёб ва ноёб-ер металлари конлари ўрганилмоқда. Дастлабки натижалар бор. 8 ой ичида ўрганилган захиралар ҳажми ортди. Шу жумладан, 45 тонна олтин; 25 минг тонна мис; 215 минг тонна рух, 15 миллион тонна нефть, 6,8 миллиард куб метр газ рўйхатга олинди. Вазирликда захирадаги конларни ажратиб қўйиш, уларнинг қанча чуқурликда эканлигини аниқлаш бўйича ишлар якунига етказилмоқда.  Шу тариқа, ер ости бойликларини қазиб олиш мумкин бўлган яна 661 минг квадрат километр майдон белгиланди.

Абдумалик Сарманов таржимаси