Агросаноат ялпи маҳсулоти ҳажми 6,8 тиллион тенгега етди

Агросаноат ялпи маҳсулоти ҳажми 6,8 тиллион тенгега етди

2022 йилнинг тўққиз ойи якунларига кўра, Қозоғистон агросаноат мажмуаси етиштирган маҳсулот ҳажми 6 триллион 800 миллиард тенгени ташкил қилди. Бу эса ўтган йилгидан салкам 7 фоизга кўп. Қишлоқ хўжалиги вазири Ербўл Қарашўкеев Ҳукумат йиғилишида маълум қилишича, чорвачиликда ҳам, зироатчиликда ҳам юқори кўрсаткичларга эришилган. Вазир маълум қилишича, бугунги кунда мамлакатда дон экинлари йиғим-терими якунланяпти. Беш минтақада кузги ишлар тугаган.

Ербўл Қарашўкеев, Қозоғистон Республикаси қишлоқ хўжалик вазири:

- 10 октябрда берилган вилоят ҳокимларининг тезкор маълумотларига кўра, 15,9 миллион гектар далаларда дон ҳосили йиғиб олинган, 21,6 миллион тонна дон янчилган, ўртача ҳосилдорлик гектарига 13 ярим центнерни ташкил қилган. Чорвачиликда гўшт етиштириш 0,7 фоиз, сигир сути етиштириш 1,8 фоиз, тухум олиш 5,3 фоизга ортган. 4 минтақа - Қўстанай, Ақмўла, Манғистау, Шимолий Қозоғистонда вазнига кўра ҳисоблаганда маҳсулот етиштириш республика бўйича ўртача кўрсаткичлардан юқори бўлган. Шу давр мобайнида озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ўтган йилдагига нисбатан 3,7 фоизга ўсди ва 2,1 триллион тенгени ташкил қилди.

Қишлоқ хўжалиги инвесторлар учун жозибадорлигича қолмоқда. Январь- сентябрь ойларида асосий капиталга киритилган маблағ 7 ярим фоизга ортди ва 599 миллиард тенгега етди.

Абдумалик Сарманов таржимаси