Қозоғистон иқтисодиёти 2,8 фоизга ўсди

Қозоғистон иқтисодиёти 2,8 фоизга ўсди

Қозоғистон иқтисодиёти сўнгги 9 ойда 3 фоизга ўсди. Миллий иқтисодиёт вазири Алибек Қуантиров Ҳукумат йиғилишида ижтимоий-иқтисодий ривожланиш даражаси тўғрисида гапирди. Қишлоқ хўжалиги, ахборот ва алоқа, қурилиш, транспорт ва омборчилик, савдо, тоғ-кон ва қайта ишлаш саноатида ўсиш кузатилган. Қайта ишлаш саноатида ўзгаришлар катта. Шу жумладан, машинасозликда автотранспорт воситалари, трейлерлар ва яримприцеплар ишлаб чиқариш ўсиши оқибатида юксак кўрсаткичлар қайд этилди. Саноат ва инфратузилмавий тараққиёт вазирлиги берган маълумотга кўра, рангли ва қора металлургияда маҳсулот чиқари ҳажми ортган. Транзит контейнер юк ташишларда ҳам ижобий ўзгариш кузатилди.

Абдумалик Сарманов таржимаси