Нидерландия Қозоғистонга киритиладиган инвестициялар ҳажмини кенгайтирмоқчи

Нидерландия Қозоғистонга киритиладиган инвестициялар ҳажмини кенгайтирмоқчи

Нидерландия бизнесменлари Қозоғистон иқтисодиётига яқин келажакда 400 миллион евродан зиёд маблағ тикиш ниятида. Астанада бўлиб ўтган икки томонлама бизнес-форумда ана шундай маълумот тарқатилди. Эслатамиз, Нидерландия – Қозоғистон иқтисодиётига катта маблағ тиккан инвесторлардан бири. Сўнгги 17 йил ичида голландия компаниялари мамлакатга 100 миллиард доллардан зиёд сармоя келтирган. Авваллари нидерланд бизнеси кўпроқ энергетика ва нефть саноатига эътибор қаратган бўлса, эндиликда агросаноатга инвестиция киритиш ниятида. Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва соғлиқни сақлаш ҳам эътиборда. Қозоғистон эса уларни субсидиялар билан қўллаб-қувватлайди.

Асқар Жумағалиев, Қозоғистоннинг Нидерландия қироллигидаги элчиси:

- Биз, албатта, икки давлат ўртасида самарали иш олиб боришда давом этамиз, компаниялар билан фаол учрашаяпмиз. Ўтган давр мобайнида 150 компанияга Нидерландия инвестициялари учун Қозоғистон тақдим этадиган енгилликлар, бизнес иқлим мўътадиллиги тўғрисида маълумот бердик. Шу сабабли нидерланд компаниялари анча фаоллигини кўряпмиз.

Сандерc Пилкенруд, Dutch Clean Tech президенти:

- Биз бу форумга йил давомида тайёрландик, ҳозир Астанада офис очганмиз, биздан бир неча юз миллион евро инвестиция келиши кутиляпти. Сув тозалаш ускуналари қўйишнигина эмас, уларни бошқаришни ҳам қўлга олмоқчимиз. Мамлакатингиз билан узоқ муддатли ҳамкорлик қилишни режалаштирганмиз.

бизнес-форум натижаларига кўра, иқтисодиётнинг турли йўналишларида ҳамкорлик бўйича 5 та ҳамкорлик тўғрисида шартнома тузилди. Иштирокчилар фикрича, бундай тадбирлар Қозоғистон ва Нидерландия ўртасида савдо ва инвестиция алоқалари мустаҳкамланишига хизмат этади.

Абдумалик Сарманов таржимаси