Қозоғистонда банклар ва криптобиржалар ҳамкорлигига доир пилот лойиҳа ишга тушади

Қозоғистонда банклар ва криптобиржалар ҳамкорлигига доир пилот лойиҳа ишга тушади

Қозоғистон Марказий Осиё минтақаси криптохабига айланиши мумкин. «Астана» Халқаро молия маркази базасида банклар ва криптобиржалар ҳамкорлигига доир пилот лойиҳа ишга тушириляпти. У туфайли Қозоғистонда рақамли активлар сафдоси тартибга келтирилади. Таъкидлаш лозимки, шу кунгача майнингдан тушган даромад республикадан ташқарига чиқиб кетаётганди. Энди криптосаноат Қозоғистон иқтисодиётига хизмат қилади. Қозоғистон энергияси ҳисобига олинган рақамли активлар мамлакат криптобиржасига тушади ва даромад келтиради.

Сергей Путра, Қозоғистон Республикаси Астана блокчейн ва маълумотлар марказлари саноати маркази вице-президенти:

- Қозоғистонни захира базаси сифатида ишлатишаётганди. Компаниямиз ушбу ускуналар учун рента сифатида белгиланган, аниқ кўрсатилган даромадни олади. Рента ставкасига унинг нархи, устама даромад киритилади. Даромаддан солиқ тўланади. криптовалюта Қозоғистонда қолган тақдирда шунга эришилади. Бу эса анча катта даромад беради. Майнерлар уни Қозоғистон бюджетига тўлайди. Бунинг учун барча тегишли қоидаларни қабул қилиш ва жараёнларни тартибга келтириш зарур.

Бундан ташқари, аҳолида маблағни криптобиржадан иккинчи даражали банклар орқали пул ўтказиб олиш имконияти пайдо бўлади. Молиявий ташкилотлар фақат одатдаги валюта билан иш олиб боради. Махсус биржа рақамли активларни алмаштириш, ҳамённи тўлдириш, ташқарига чиқриш билан шуғулланади.

Сергей Путра, Қозоғистон Республикаси Астана блокчейн ва маълумотлар марказлари саноати маркази вице-президенти:

- Банк мижоз ва криптобиржа ўртасида оддий пулни ўтказиб бериш ишини бажаради. Авваллари бундай қилиш тақиқланган эди. Бундай иш таҳликали ҳисобланарди, банклар ўтказиб бермасди. Пилот лойиҳа доирасида банкларга ана шундай иш тутишга ижозат берилди. Лекин ҳар бир банк ўзининг таваккални баҳолаш, таҳлил қилиш тизими асосида иш тутади. Ўзи учун мақбул қоидаларини ишлаб чиқади. Лекин, энг муҳими, жараён бошланди, иш юряпти.

Экспертлар фикрича, лойиҳа мамлакатда криптосаноат ишлашига катта туртки беради, Қозоғистоннинг инвестициявий жозибадорлигини оширади. Республика виртуал валюталар билан транзакция ўтказиш учун энг қулай давлатлар қаторига кириши мумкин.

Абдумалик Сарманов таржимаси