Қозоғистон-Озарбайжон муносабатларида янги босқич

Қозоғистон-Озарбайжон муносабатларида янги босқич

2022 йилнинг саккиз ойида Қозоғистон-Озарбайжон ўртасидаги товар айланмаси 369 миллион долларни ташкил этди. Эндиликда икки давлат савдо ҳажмини бир миллиардга етказиш ниятида. Бу мақсадга эришиш учун ўзаро манфаатли хизмат ва товарлар етказишни ошириш, кооперация ва биргаликдаги лойиҳалар учун янги йўналишларни ўрганиш режа қилинган. Ўрта йўлак лойиҳаси ва транспорт-логистика соҳасидаги шериклик мамлакатлар ўртасидаги алоқаларни янги босқичга олиб чиқади. Бу ҳақда Қозоғистоннинг Озарбайжондаги элчиси икки давлат ўртасида дипломатик алоқалар ўрнатилганининг 30 йиллигига бағишланган тадбирда маълум қилди.

Жахит Багжи, Туркиянинг озарбайжондаги элчиси:

- Қозоғистон Марказий Осиёда бўлгани каби, Кавказда ҳам муҳим ўрин тутади. Юртингиз бу ерга энергия ва тариқ етказувчи муҳим экспортчилардан бири, шунингдек, Туркия ва Озарбайжон ўртасидаги муносабатлар янги даражага чиқишида катта роль ўйнайди. Биз Қозоғистон билан ҳар тарафлама алоқалар ривожланишидан мамнунмиз. Биринчи ўринда бизни минтақадаги тинчлик-барқарорлик қизиқтиради. Энг муҳими эса Ўрта йўлакдаги стратегик жойлашув. Шарқдан бошланган йўлларнинг барчаси Қозоғистон орқали Озербайжон-Туркияга, сўнг Ғарбга ўтади. Бу озиқ-овқат, энергия, нефть ва газ, дегани.

Хуршида Абдуллаева таржимаси