Қозоғистон Тараққиёт банки экспортчиларга ёрдам беради

Қозоғистон Тараққиёт банки экспортчиларга ёрдам беради

Қозоғистон Тараққиёт банки экспортчиларни молиявий қўллаб-қувватлаш мақсадида 34 миллиард тенге ажратади. Маблағ йил охиригача берила бошлаши режалаштирилган. Тадбиркорлар «Нурли йўл» давлат дастури доирасида, шунингдек, капитал бозоридан бевосита маблағ олиш орқали имтиёзли кредитларга эришиши мумкин. Ҳар қандай экспорт қилувчи, қайси соҳада ишлашидан қатъи назар, қарз олишга ҳаққи бор. Энг кам миқдордаги кредит ҳажми 1 миллиард тенгени ташкил қилади. Тадбиркорлар бу маблағдан хомашё сотиб олиш, шунингдек, экспортга чиқариладиган маҳсулот ишлаб чиқариш жараёнида сарфлаш ҳуқуқига эга. Қўшимча молиялаштириш орқали корхоналарни кенгайтириш, капитални ошириш орқали даромадини кўпайтириши мумкин. 2021 йилнинг ўзида «Нурли жўл» дастури асосида банк 15 экспорт қилувчига 136 миллиард тенге ёрдам берган.

Абдумалик Сарманов таржимаси