Лондонда Қозоғистон инвестициявий форуми бўлиб ўтди

Лондонда Қозоғистон инвестициявий форуми бўлиб ўтди

Британия бизнесининг Қозоғистон релокацияси юз берадими? Лондондаги инвестициявий форумда ушбу масала муҳокама қилинди. Жаҳондаги кўплаб компаниялар ўз ишлаб чиқаришини бошқа давлатларга кўчира бошлади. Лондондаги инвестициявий форумда мамлакатимиз ва хорижий бизнес етакчилари тўпланди. Компанияларни кўчириш Туманли Альбион тадбиркорлари учун заруратга айлана бошлагани кузатилди. Мамлакатимизда ишлаб чиқариш корхонаси очганлар тажрибасини тақдим этди.

Дэвид Кэшман, UNITED CONCRETE CANVAS LTD бизнесни ривожлантириш директори:

- Биз бир неча йилдан буён Қозоғистонга маҳсулот экспорт қилиш билан шуғулланамиз. Менимча, ўзимиз кўчиб ўта оладиган даражага етдик. Қозоғистонни Марказий Осиё хаби сифатида кўряпмиз. Демак, иш бошлаш учун қулай жой. Мамлакатингизда бизнес очиш ва юритиш учун мукаммал шароит яратилган.

30 йиллик ҳамкорлик давомида Буюк Британия Қозоғистонга 20 миллиард доллар инвестиция киритган. Республикада ҳозир 575 та Британия компанияси ишлаб турибди. Улар нефть-газ, тоғ-кон ишлаб чиқариши, саноат соҳаларида, молиявий хизматлар, агросаноатда иш олиб бормоқда. Британия ҳукумати тадбиркорлик алоқаларини имкон қадар чуқурлатишни режалаштирган.

Вомик Нур Шах, буюк Британия савдо-саноат вазирлиги департаменти директори:

- Ҳукумат экспортчиларга ҳам, Қозоғистон билан ҳамкорлик қилишни истаётган шахсларга ҳам ёрдам беришга тайёр. Биз соғлиқни сақлаш, таълим, инфратузилмалар ва энергетика соҳаларида ишловчи йирик компанияларга имкон қадар ёрдам кўрсатишга тайёрмиз.

Форум давомида мамлакатимиз бизнесининг инвестициялар, телекоммуникациялар, «яшил» энергетика соҳаларида ишловчи компаниялар билан бевосита учрашувлари ташкил қилинди. Тадбиркорлар ҳамкорлик имкониятларини муҳокама қилди. Британия компаниялари қўшма лойиҳаларни рўёбга чиқариш ниятида. Инвесторлар рақамлаштириш, соғлиқни сақлаш ва қайта ишлаш саноатига эътибор қаратмоқчи.

Абдумалик Сарманов таржимаси