Астана – инвестиция учун жозибали шаҳар

Астана – инвестиция учун жозибали шаҳар

Астанада хориж капитали ёрдамида бешта инвестициявий лойиҳа рўёбга чиқарилади. Уларнинг умумий қиймати - 620 миллиард тенге. Хусусан, кўпфункцияли марказлар ва таълим объектлари қурилади.  Ўтган йили ҳам мактаблар қурилиши билан боғлиқ иккита инвестициявий лойиҳа рўёбга чиқарилган. Умумий қиймати 7 миллиард тенгени ташкил қилган. Яна 10 та лойиҳа келгуси йилга қолдирилди. Таъкидлаш лозимки, бугунги кунгача пойтахтга 1 миллиард доллар атрофида сармоя киритилди.

Абдумалик Сарманов таржимаси