Марказий Осиё билан товар айланмаси 30 фоизга ўсди

Марказий Осиё билан товар айланмаси 30 фоизга ўсди

Қозоғистоннинг Марказий Осиё билан товар айланмаси салкам учдан бир қисмга ўсди ва жорий йилнинг тўққиз ойи ичида 5 миллиард 600 миллион АҚШ долларига етди. Минтақа давлатлари билан экспорт ва импорт ҳажми ортишда давом этди. Қозоғистон қўшни давлатларга  салкам 4 миллиард долларга тенг товар йўллаган бўлса, улардан бир миллиард етти юз миллион долларга маҳсулот келтирилган. Аналитиклар таъкидлашича, республика Ўзбекистонга 2,6 миллиард, Тожикистонга 591,2 миллион, Қирғизистонга 520 миллион, Туркманистонга 246 миллион долларни ташкил қилди.  Қозоғистонда Марказий Осиё давлатлари иштирокида 5 минг компания ишлаб турибди. Уларнинг кўп қисми – икки минг 247 таси Қирғизистонга тегишли. Ўзбекистондан 2 минг 72 та. Тожикистондан 301 та, Туркманистондан 74 та корхона фаолият юритяпти.

Абдумалик Сарманов таржимаси