Қозоғистон-Швейцария қимматбаҳо металлар пробасини ўзаро тан олади

Қозоғистон-Швейцария қимматбаҳо металлар пробасини ўзаро тан олади

Эндиликда Қозоғистон ва Швейцария қимматбаҳо металларга урилган проба тамғасини ўзаро тан олади. Республика Мажилиси Европанинг ушбу мамлакати билан заргарлик буюмларидаги пробир тамғасини тан олиш тўғрисидаги шартномани ратификация қилди. Депутатлар таъкидлашича, шартнома туфайли мамлакатлар ўртасида заргарлик маҳсулотлари савдоси кенгаяди. Металл таркибини текшириш ва иккинчи марта тамға уриш зарурати йўқолади.

Абдумалик Сарманов таржимаси